×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон-Қувайт ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигида Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қувайт Амирлиги билан икки томонлама ҳамкорлик ва ташқи савдо алоқаларини янада ривожлантириш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича Агентлик директори Улуғбек Касимходжаев ва Қувайт Амирлигининг Тошкентдаги элчиси Аҳмад Ҳолид Абдулла ал-Жийрон ўртасида учрашув ўтказилди. Учрашув давомида, ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, инвестицион муҳит ва инвесторлар учун яратилган имкониятлар бўйича тегишли маълумотлар алмашилди.

Шунингдек, Агентлик раҳбари Аҳмад Ҳолид Абдулла ал-Жийронга ўз миннатдорчилигини билдириб, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Агентлик фаолияти, жорий этилаётган янги тизим асосида яралган “Лойиҳа гуруҳлари” ва амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтди ҳамда Қувайт Амирлиги билан ёқилғи-энергетика, электротехника, фармацевтика, текстиль, туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишни таклиф этди ва бунда Агентлик қувайтлик сармоядорларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди.

Шу билан бирга, элчи жаноблари ҳозирда нефть маҳсулоти нархи кескин кўтарилгани Қувайт Амирлиги иқтисодиётига ўз таъсирини кўрсатганини билдириб, қувайтлик йирик сармоядор компаниялар янги бозор қидираётганлиги ва бу ўринда Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон жадал ривожланиб келаётган барқарор давлат эканлиги сабабли, қизиқиш билдириб турганликларини маълум қилиб, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳаларига алоҳида этибор қаратди ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун Қувайтнинг йирик компаниялари билан ўзаро бизнес форумлар, конференциялар ва роуд шоуларни ташкиллаштириш, Қувайтда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмасини ташкиллаштириш, Ўзбекистоннинг инвестицион салоҳияти тўғрисида тақдимотлар ўтказишни, шунингдек қувайтлик сармоядорларни Ўзбекистонга ташрифларини ташкиллаштиришни таклиф қилди.

Суҳбат якунида, таклифлар маъқулланиб икки томонлама дўстона муносабатлар яхшиланди.