×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигида Ўзбек-Австрия бизнес форуми ташкил қилинди

25 феврал куни Халқаро бизнес марказида Австрия Федерал иқтисодий палатанинг биринчи вице-президенти Ричард Сченз бошчилигидаги ишбилармонлик миссияси иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди.  Тадбир Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги томонидан ташкил этилди.

Бизнес форум маросимини Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов саломлашиш сузи билан очди.

Федерал иқтисодий палатанинг вазифаси – ушбу бизнесга турли соҳалардаги 30 компаниядан 50 дан ортиқ вакилларни кизиктириш. Ричард Ченз тадбирни очар экан,  бу сўнгги йилларда Ўзбекистонга келган австриялик ишбилармонларнинг йирик делегацияларидан бири эканлигини таъкидлади.  Форум арафасида ҳамкорликни ривожлантириш ва Ўзбекистонга сармоя киритиш хамда савдо алоқаларини ривожлантириш учун потенциал бозор сифатида ўрганиш мақсадида давлат ва хусусий сектор вакилларида 250 га яқин ишбилармонлар учрашувлари ташкил этилди.

«Федерал иқтисодий палата номидан мен бугун Тошкентда офис очиш имкониятини кўриб чиқаётганимизни таъкидламоқчиман»,  деди Ричард Ченз форум иштирокчилар билан суҳбатда.  – Бугунги кунда Австрия компаниялари ўзбекистонлик шерикларга,  айниқса транспорт соҳасида,  юқори сифатли маҳсулотлар ва хизматларни таклиф қилиши мумкин,  асосан инфраструктура,  саноатни модернизация қилиш,  атроф-муҳитни муҳофаза қилиш технологиялари,  энергетика,  қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш буйича».

Австрия томонининг таъкидлашича,  Ўзбекистон ҳар доим австриялик компаниялар учун катта қизиқиш уйғотади ва бизнес ваколатхонасининг бир қисми мамлакатда фаол ишламоқда.  Бугунги кунда Ўзбекистонда Австрия сармояси иштирокидаги 49 та корхона фаолият юритмоқда,  улардан 29 таси қўшма корхоналар ва 20 таси 100% Австрия сармояси асосида ташкил этилган. Ушбу компаниялар чарм ва поябзал,  тўқимачилик,  фармацевтика,  полиграфия,  қурилиш материаллари каби соҳаларда иш олиб бормокдалар.  Бундан ташқари,  Австрия компанияларининг 10 ваколатхонаси аккредитациядан ўтган,  уларнинг асосий фаолият йўналишлари фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш,  асбоб-ускуналар этказиб бериш,  консалтинг ва хизмат кўрсатиш ҳисобланади.

Сўнгра «Ўзбекистонга инвестиция» (Invest in Uzbekistan) тақдимоти бўлиб ўтди,  унда Ойбек Элмуратов форум иштирокчиларини инвестиция муҳитини яхшилаш ва хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан таништирди.  У ўз нутқида ўтган йилнинг ўзида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар қарийб 4,2 миллиард долларни ташкил этганини таъкидлади.  Уни таъкидлашича,  Ўзбекистон бир неча йиллардан буён улкан ютуқларга эришмоқда ва бир қатор халқаро иқтисодий рейтинглардаги ўрнини сифат жиҳатидан яхшилаган.

Шунингдек,  у ўз нутқида агентликнинг хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича фаолияти билан таништирди,  агентлик чет эл сармояси иштирокидаги бизнесни очиш ва чет эл инвесторлари учун Ўзбекистон бозорига кириш масалаларини ҳал қилиш билан шуғулланаётганлигини таъкидлади.  Форум иштирокчилари саволлар буйича Агентлик мутахассисларига мурожаат қилишлари мумкинлиги таъкидланди. 

Форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Активларни бошқариш бўйича давлат агентлиги вакиллари соҳани такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган янги сиёсат,  бошқармаларнинг келгуси йиллардаги асосий вазифалари ва халқаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари буйича маълумот берувчи тақдимотлар қилдилар.

Учрашув сўнгида B2B (бизнес – бизнес учун) ва B2G (бизнес – давлат учун) учрашувлари бўлиб ўтди,  унда форум қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларни беришлари ва қўшма бизнес шериклигини ривожлантириш имкониятларини муҳокама қилиш имкониятига эга булдилар.