×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

UzAssets Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини сотиш нияти борлигини маълум қилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги UzAssets инвестиция компанияси «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз улушни ошкора сотув жараёни орқали сотиш нияти борлигини эълон қилди.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи нефтни қайта ишлаш ҳажми бўйича Ўзбекистондаги иккинчи йирик завод ҳисобланади. Бу ерда 60 турдаги нефт маҳсулотлари ва ёқилғи-мойлаш материаллари, шу жумладан, “Евро-4” ва “Евро-5” стандартларига мувофиқ дизел ёқилғиси ишлаб чиқарилади (2021 йилдан бошлаб).

Маҳсулотнинг қарийб 94 фоизи маҳаллий бозорга сотилади, қолган қисми эса экспорт қилинади.

Унинг 2020 йилги даромади 231 млн. долларни, ялпи фойда эса 54 млн. долларни ташкил этди. Сўнгги 3 йилда ўртача йиллик соф фойда 19 млн. долларга тенг бўлди.

https://kun.uz/