×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Иккита халқаро шартнома тасдиқланди

Президент томонидан жорий йилнинг.15 сентябрь куни тегишли ПҚ-4826 ва ПҚ-4827-сон қарорлар имзоланди.

 Гап қуйидаги ҳужжатлар хусусида бормоқда:

  • Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида 2019 йил 19 декабрда Токио шаҳрида имзоланган Даромад солиқлари бўйича икки ёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги конвенция;
  • Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида 1998 йил 11 февралда имзоланган Икки ёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги конвенцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 2019 йил 19 апрелда Тошкент шаҳрида имзоланган баённома.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари Ўзбекистон томонидан бажарилганлиги тўғрисида бизнинг хорижий ҳамкорларимизга тегишли хабарнома йўллаш топширилди

 https://www.norma.uz/