×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Малайзия компанияси иштирокида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш босқичлари муҳокама қилинди

Энергетика вазирлиги ва «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбарияти Ўзбекистоннинг Малайзиядаги дипломатик ваколатхонаси билан биргаликда Малайзиянинг «Serba Dinamik International Limited» (SDIL) компанияси вице-президенти Палендран Палачандран билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.  Музокаралар доирасида жараёнида Хоразм вилоятининг «Хазорасп» ЭИЗ ҳудудида Малайзиянинг 250 миллион долларлик тўғридан-тўғри сармояси асосида каустик сода ва суюқ хлор ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир давомида П.Палачандран SDIL томонидан юқорида кўрсатилган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди. Унга кўра «Hazarasp Chlor Alkali» ҚК МЧЖ ташкил этиш, миллий ва хорижий валютадаги банк ҳисобварақлари очиш, лойиҳанинг атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисидаги ҳисоботни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, «ThyssenKrupp» билан лойиҳа ҳужжатларини (архитектура режалаштириш, 3D дизайни) ишлаб чиқиш тўғрисида шартнома имзолаш ҳамда «Хазорасп» ЭИЗ ҳудудидаги майдонни тозалаш каби вазифалар амалга оширилган.

Ушбу инвестиция лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида, жорий йил охирига қадар Малайзия компанияси ушбу лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқади. Шунингдек,  техник туз таркибини ўрганиш учун лаборатория синовларини ўтказади ва заводнинг асосий биноси дизайнини якунлайди.  Шу билан бирга, лойиҳа ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ мослаштириш бўйича ишларни якунига етказади.

Видеоконференция якунида лойиҳа доирасида ўзаро ҳамкорликни жадаллаштириш, SDIL экспертлар гуруҳи ва «ThyssenKrupp»  муҳандисларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил қилиш, пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашганидан сўнг қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида келишувларга эришилди.

https://dunyo.info/