×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

ХМИ маблағлари жалб қилинган лойиҳаларни амалга ошириш жараёни кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Жаҳон Банки билан биргаликда Ўзбекистонда халқаро молия институтлари маблағлари жалб қилинган лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини таҳлил қилишга бағишланган йиғилишлар ўтказди.

Хусусан, видеоконферентсалоқа тарзида ОТБ билан бўлиб ўтган учрашувда Банкнинг Ўзбекистондаги жорий портфели аҳоли пунктларини ободонлаштириш ва инфратузилмавий ривожланиш, аҳолининг тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган жами 3,3 миллиард долларлик 21 та лойиҳадан иборат эканлиги таъкидланди. Лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш жараёни уларни амалга оширишнинг ҳар бир босқичида тармоқ жадвалларининг бажарилиши нуқтаи назаридан кўриб чиқилди.

Худди шундай конструктив руҳда Жаҳон банки (ЖБ) вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди. Бевосита учрашув давомида томонлар ЖБ кўмагида мамлакатда амалга оширилаётган лойиҳаларни таҳлил қилдилар. Эслатиб ўтамиз, Банк Ўзбекистонда қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт, энергетика, урбанизация, таълим ва соғлиқни сақлаш каби устувор йўналишларда жами 4,9 миллиард долларлик 28 та лойиҳани молиялаштирмоқда.

Учрашув давомида лойиҳаларни бошқариш жараёнларини такомиллаштириш, шу жумладан асбоб-ускуналар ва материаллар сотиб олиш, шунингдек лойиҳаларга масъул бўлган вазирлик ва идоралар ходимларининг касбий маҳорати ва билимларини янада ривожлантириш бўйича бир қатор конструктив таклифлар илгари сурилди.

Йиғилишларлар якунида тегишли «Йўл хариталари» тасдиқланди ҳамда лойиҳаларни амалга оширишнинг аниқ муддатлари ва вазирлик ва идораларнинг масъул раҳбарлари белгиланди. Мутасаддиларга молия институтлари томонидан ажратилган маблағларни ўзлаштириш ва лойиҳаларни ўз вақтида ишга туширишни таъминлаш юзасидан манзилли кўрсатмалар берилди.

 

Манба: mift.uz