×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Тошкент-Андижон пуллик йўлининг қурилиши қиймати 2 млрд доллардан ошади

Ўзбекистонда узунлиги 340 км бўлган Тошкент-Андижон биринчи автомобил йўлининг қиймати 2 миллиард доллардан ошади. Бу ҳақда брифингда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги вакили Фаррух Ғаффоров маълум қилди.

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари Жаҳон банки маслаҳатчилари томонидан ишлаб чиқилган ва республика вазирликлари ва идоралари билан келишилган.

Ҳозирда йўл қурилиши бўйича инвестициядан олдин ўрганиш (Pre-investment study) учун маслаҳатчиларни аниқлаш ишлари бошланмоқда.

Бир йилдан сўнг пудратчилар ўртасида халқаро танлов эълон қилиниши кутилмоқда. Aвтомобил йўлининг қурилиши тендер ғолиби билан давлат-хусусий шериклик шартномаси имзолангандан сўнг бошланади. Прогнозларга кўра, автомагистрал қурилиши 5-10 йил давом этиши мумкин.

Жаҳон банкининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, йенгил автомобиллар учун маршрутдан фойдаланиш нархи тахминан 5-7 доллар, юк машиналари ва автобуслар учун еса 15 доллар атрофида бўлиши мумкин.

https://kursiv.uz/