×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

“Масдар” компанияси Ўзбекистонни стратегик бозор деб ҳисоблайди ва бунга бир қанча асосли сабаблар бор

Бирлашаган Араб Амирликларининг “Масдар” компанияси Молиявий масалар бўйича директори Наил Ханниган Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, компания лойиҳалари ва уларнинг истиқболлари ҳақида интервю берди.

“Масдар” компанияси Ўзбекистонни стратегик бозор сифатида кўради. Ўзбекистонга эътибор қаратганимизнинг сабаби, Давлат раҳбари 2030 йилгача 25 фоиздан ортиқ энергияни қайта тикланувчи энергия манбаларидан олиш учун аниқ стратегия ва кучли амбицияга эга.

Шу билан бирга, соҳадаги мустаҳкам норматив-ҳуқуқий база — хорижий инвесторларнинг мамлакатингизга ишончини кучайтирмоқда.

Учинчи сабаб, лойиҳаларнинг Халқаро молия институтлари, жумладан Халқаро молия корпорацияси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки томонидан қўллаб-қувватланишидир.

Ҳозирда Ўзбекистонда 5 та лойиҳани амалга оширяпмиз. Келажакда тендерларда фаол иштирок этиб, янада кўпроқ ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширмоқчимиз. Шу билан бирга, 5 та мавжуд лойиҳаларни кенгайтирмоқчимиз.

“Нур Навоий”* — Ўзбекистондаги илк лойиҳамиз бўлган. Қайта тикланувчи энергия соҳасида Ўзбекистонда биринчилардан эканимиздан фахрланамиз.

Ҳамкорлигимиз узоқ муддатли бўлишини истаймиз, бир йил ёки икки йил эмас. Камида 25-30 йиллик режаларимиз бор.

“Нур Навоий” лойиҳаси орқали Ўзбекистон бозорига кирдик. Ҳамкорлик ўрнатдик ва у тараққий этиб боряпти.

Бу ерда умумий қуввати қарийб 1500 МВт бўлган 5 та лойиҳани амалга оширяпмиз. Лекин Ўзбекистон ўз олдига каттароқ марраларни қўйган. Шу сабабли қисқа эмас, узоқ муддатли лойиҳаларни биргаликда амалга оширмоқчимиз.

Бунинг учун давлат томонидан барча имкониятлар яратилган. Бу эса, биз каби инвесторлар учун Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлигини янада оширади. Ўзбекистон билан узоқ йиллик ҳамкорликнинг тарафдоримиз”.

 

Манба: minenergy.uz