×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон ва Покистон ҳукуматлари ўртасида транзит савдоси тўғрисидаги битим тасдиқланди

Президентнинг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони (2022-йил 25-февралдаги 142-сонли ПҚ) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон ва Покистон ҳукуматлари ўртасида транзит савдоси тўғрисидаги Битим тасдиқланди (2021-йил 15-июлда Тошкент шаҳрида имзоланган).

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли органлар этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистон томонидан ўз зиммаларига олган мажбуриятларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.

 

Манба: t.me