×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

“Термиз” Халқаро савдо маркази: хизматлар “ягона ойна” тамойили асосида амалга оширилади

“Термиз” эркин иқтисодий зонаси (“Термиз” ЭИЗ) негизида ишлаб чиқарувчилар, экспорт қилувчилар ва харидорлар учун сақлаш, ташиш ва бошқа замонавий хизматлар инфратузилмасига эга бўлган Термиз халқаро савдо маркази (Термиз ХСМ) яратилмоқда.

Бир ой давомида ЭИЗ ва Термиз ХСМ ҳудудлари чегаралари белгиланиб, янги зонани ривожлантириш, товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби, божхона расмийлаштируви, маҳсулотларни сотиш, шунингдек, чет элликлар ва транспорт воситаларининг кириши, мамлакатда бўлиши ҳамда чиқиши бўйича дастурлар тасдиқланади.

Термиз ХCМ ҳуқуқий тартибининг хусусиятларидан бири бу “ягона ойна” тамойили асосида интерактив механизмларни қўллаган ҳолда қатор асосий хизматларни кўрсатишдан иборат. Божхона, солиқ, сертификатлаш, фитосанитария, ветеринар, транспорт, банк, валюта айирбошлаш ва мобил алоқа, тиббий ва меҳмонхона хизматлари, автоуловларга техник хизмат кўрсатиш ва бошқалар шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, Афғонистон фуқаролари, шунингдек Афғонистондан кириб келаётган бошқа давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар кириш визаларини олмасликлари ҳам мумкин бўлиб, (шахсий ва паспорт назоратидан ўтадилар) улар вақтинча рўйхатдан ўтмаган ҳолда 10 кун давомида мамлакатда бўлишлари мумкин.

“Термиз” ЭИЗ, Термиз ХCМ ва “Sergeli Industrial Park” кичик саноат зонасини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди. Гуруҳ салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш, идоралараро мувофиқлаштириш ва ушбу ҳудудларнинг ташқи муҳандислик, коммуникация ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш билан шуғулланади.

ХСМ Термиз ва Сирғали саноат паркини молиялаштириш мақсадида Ҳукумат захира фондидан устав жамғармаларини шакллантириш учун уларга 5 миллиард сўм ажратади. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси эса зарур объектлар қурилиши учун Сурхондарё вилояти ҳокимиятига 20 миллион АҚШ доллари ва Тошкент шаҳар ҳокимиятига 40 миллион АҚШ доллари миқдорида кредитлар ажратади.

Қурилган ва фойдаланишга топширилган объектлар талабгорларга ушбу зоналар дирекциялари томонидан ташкил этиладиган очиқ савдолар орқали амалга оширилади ёки лизинг асосида берилади ва унинг тартиби ҳамда нархи ишчи гуруҳ томонидан белгиланади. Бундан тушган маблағлар кредитларни тўлашга йўналтирилади.

https://dunyo.info/