×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Россиянинг йирик компаниялари раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 3 сентябр куни Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасида Россиянинг қурилиш, тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги, чакана савдо, яшил иқтисодиёт ва кўчмас мулк каби соҳаларида фаолият юритувчи бир қатор йирик компаниялар вакиллари билан учрашди.

Очиқ мулоқот тарзида кўплаб йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, тажриба ва технологиялар алмашиш, инновацияларни жорий этиш, Ўзбекистон иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилиш ва ўзаро манфаатли бошқа масалалар муҳокама қилинди.

 

Манба: mift.uz