×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Шотландия компаниялари Ўзбекистоннинг инвестиция ва савдо имкониятлари билан танишди

Мамлакатимизнинг Лондондаги элчихонаси томонидан Абердин шаҳридаги Шотландия савдо палатаси  кўмагида Ўзбекистоннинг сармоявий ва савдо имкониятларига бағишланган давра суҳбати  ташкил этди, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда нефть-газ саноати, қайта тикланадиган энергетика соҳаси, логистика ва қишлоқ хўжалиги компаниялари вакиллари иштирок этди. Хусусан, Ўзбекистон томонидан Энергетика, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари, Инвестицияларни жалб этиш агентлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, шунингдек, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги вакиллари онлайн шаклда қатнашди ҳамда тақдимотлар ўтказди.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистон-Буюк Британия ҳамкорлигининг илғор характери, сармоявий ва савдо-иқтисодий алоқаларни янада фаоллаштириш учун кенг имкониятлар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди. Нефть-газ ва нефть-кимё саноати, муқобил энергетика соҳаларидаги инвестицион имкониятлар, инновацион ечимлар ва илғор технологияларни жалб этган ҳолда тармоқларни модернизация қилишнинг устувор йўналишлари ҳақида сўзлаб берилди. Ўзбекистон ҳудудларининг қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотларининг экспорт салоҳияти алоҳида қайд этилди.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларни, жумладан, иқтисодиётни либераллаштириш, ташқи савдони ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларни юқори баҳолаб, ушбу соҳаларда ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдирди.

Музокаралар чоғида билдирилган таклифлар ва эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича истиқболдаги қадамлар белгиланди. Хусусан, Шотландиянинг қатор компаниялари жорий йил март ойида Ўзбекистонга амалий сафар билан  келиш ниятини билдирди.

Минтақа маъмурияти, Буюк Британия халқаро савдо вазирлигининг Шотландия бошқармаси, Савдо-саноат палатаси, Шотландия ривожланиш агентлиги, технология марказлари ва турли компаниялар вакиллари ҳам музокаралар ўтказилди.

 

dunyo.info