×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

“PFAN – хусусий молиялаштириш бўйича маслаҳат тармоғи” билан учрашув бўлиб ўтди»

Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигида 2019 йил 25 октабр куни Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақавий координатори Ростислав Марайкин бошчилигидаги «PFAN» халқаро компанияси билан ҳамда «PFAN» нинг Ўзбекистон Республикасидаги мувофиқлаштирувчиси Илдар Юнусов билан учрашув ўтказилди.

Агентлик томонидан йиғилишда директор ўринбосари Ойбек Элмуратов иштирок этди.«PFAN» вакили ўз компаниясининг фаолияти тўғрисида гапириб, компания мутахассисларининг асосий хизматлари ва инвестицион имкониятларини баҳолаш, бизнес-режаларни ишлаб чиқиш, лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш ва тўғирлашда ёрдам бериш, потенциал инвесторларни аниқлаш ва инвестицияларни рағбатлантириш ҳақида таъкидлади. «PFAN» минтақавий директори Ўзбекистонда энергия истеъмоли юқори ва кам самарада ишлатилаётганлигини таъкидлаб, ва шу муносабат билан энергетика соҳасидаги хизматлар даражасини яхшилаш бўйича таклифлар берилди.

Ҳамкорларнинг таъкидлашича, «PFAN»  ташкилоти «Қайта тикланадиган энергия ва энергия самарадорлигини ошириш лойиҳаларига сармояларни жалб қилиш» дастури доирасида «UNIDO» билан ўзари яқин шеригликда, шунингдек, Япония, Хитой, Германия ва Франция каби давлатларнинг бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлайди.

Норвегия ташқи ишлар вазирлиги, USAID, Sweden Sverige, Australian Government каби донор шерикларнинг кўмаги туфайли, «PFAN» хизматлари бепул амалга оширилади. Бундан ташқари, Илдар Юнусов Агентлик порталининг (www.invest.gov.uz) ахборот мазмунини таъкидлаб ўтиб, бунда инвестиция лойиҳалари ҳақида батафсил маълумотлар жойлаштирилганили, бунинг натижасида уларни қизиқтирган лойиҳалар ҳақида дастлабки маълумотларни топиб, ташаббускорлари билан боғланиш имконига эга бўлдилар.

Агентлик учрашув иштирокчиларининг таклифига биноан компания ва тадбиркорлар ўртасида алоқа шериги вазифасини ўташи мумкин.

«Road Show»ташкил этиш учун Ўзбекистон вилоятларида Иқлим ўзгаришига мослашиш ва тоза энергия каби соҳалар энг қизиқарли ва истиқболли деб топилди.