×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ёрдами билан, шиша ва шишларни ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Меморандум имзоланди

Жорий йилнинг 15-октабр куни Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги кўмагида Хитойнинг «Тошкент Zhuo Yuan Development» компанияси ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги ўртасида юқори сифатли флоат-шиша маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга оширишга қаратилган англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Флоат-шиша ишлаб чиқариш дунёда биринчи бўлиб ўтган асрнинг 50-йилларида пайдо бўлган ва бугунги кунга қадар листланган катта ўлчамли ва юқори сифатли ойналарни ишлаб чиқаришда энг машҳур технологиялардан бири ҳисобланади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон шиша саноати юқори суръатда ривожланаётган тармоқлардан бири бўлиб, унинг маҳсулотларига талаб жадал ошиб келмоқда. «КВАРЦ» АЖ, «Асл Ойна» АЖ, «Қорақалпоқ ойна буюмлари» МЧЖ ва «Хоразм Шиша Идишлари» МЧЖ ҚК ва бошқа ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган шиша буюмлар ички бозорга етказиб берилади ҳамда Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистон каби қўшни мамлакатларга экспорт қилинади.

Юқори технологияли ишлаб чиқаришни яратиш учун Сирдарё вилоятида зарур кварцли хом-ашёнинг захиралари мавжуд. Меморандум имзочилари режалаштирилган лойиҳа амалга ошириш доирасида сақлаш ва транспорт жараёнида замонавий илм ва техника асосида автоматлаштиришга тайёр эканликларини билдиришди.

Меморандумда Хитой компаниясининг инвестициялари умумий миқдори пул маблағлари ёки зарур жиҳозлар ва технологиялар, инвентарлар, шунингдек лойиҳани тўлиқ ишга тушириш учун компонентлар кўринишида 10 миллион доллардан ортиқ миқдорда кўрсатилган.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан, лойиҳани ташкил этиш ва яратиш учун барча зарур ҳужжатларни ишлаб чиқилгандан сўнг, ишлаб чиқариш линиялари учун мос жойни танлаш, божхона расмийлаштируви ва солиқни расмийлаштиришда барча турдаги ёрдам кўрсатилади.