×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома учун бож 5 баробарга камайтирилади

Аҳоли ва тадбиркорлик субектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатларга ўзгартишлар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди. Ҳужжат Lex.uz маълумотлар базасида мавжуд.

Ўзгартиришларга кўра, тадбиркорлик субъэктини рўйхатдан ўтказиш арзонлашади. Агар илгари рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасини олиш учун йиғим 1 БҲМ (270 000 сўм) бўлса, энди у БҲМнинг 20 фоизини (54 000 сўм) ташкил этади .

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза топширилганда йиғим 10 фоизга – 48 600 сўмгача камайтирилади.

Бундан ташқари, қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, тадбиркор 5 иш куни ичида давлат божини тўламаган ҳолда аризани қайта юборишга ҳақли.

Юридик консалтинг фирмаларини рўйхатдан ўтказиш соддалаштирилди. Адлия органлари рўйхатдан ўтган фирма томонидан тақдим этилган маслаҳатчилар тўғрисидаги ҳужжатларни уч кун ўрнига бир кунда кўриб чиқиши керак.

Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия олиш осонроқ бўлади – ариза 10 иш куни (ҳозир 20) ичида кўриб чиқилади, лицензия дубликатини бериш учун 2 иш куни (ҳозир 3) давом этади.

Давлат божи тўланганлиги учун қоғоз квитанцияни тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш талаби бекор қилинади. Бундан ташқари, бир қатор хизматларни олишда улар юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини талаб қилмайди.

Бир қатор давлат хизматларини кўрсатиш регламентига, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, ижтимоий ҳимоя реестрида рўйхатга олинган шахслар давлат божи ва йиғимларини 50 фоизлик чегирма билан тўлайдиган қоида ҳам қўшилди.