×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

GIZ Ўзбекистонда тўқимачилик саноатининг салоҳиятини ривожлантиришга ҳисса қўшиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Феврал ойи охирида Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигида Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) нинг Ўзбекистондаги дастур координатори Ойдин Саттаров ва GIZ пахта саноатида барқарорлик ва қўшимча қиймат бўлимининг менежери Флориан Ницингер билан учрашув ўтказилди.

Музокараларнинг асосий мавзуси Ўзбекистон тўқимачилик саноатида лойиҳаларни амалга ошириш ва бунинг учун мавжуд шароитларни муҳокама қилиш бўлди. Шунингдек, учрашув давомида германияликлар томонидан маҳаллий бозорни янада мустаҳкамлаш ва экспорт потенциалини ривожлантириш учун германиялик шерикларнинг устахоналар, ўқув марказларини ташкил қилиш имкониятларини кўриб чиқиш таклифи тушди.

1992 йилдан бери GIZнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида лойиҳавий фаолият олиб бормоқда. Халқаро ҳамкорлик доирасида, GIZ консалтинг, техник ва эксперт бўйича фаолият юритади. Иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш, таълимнинг турли соҳаларида, табиий ресурсларни ҳимоя қилиш соҳасида, шунингдек, ижтимоий ва маданий интеграцияни ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ҳамкорликнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда барқарор ривожланиш тамойилларини амалга ошириш GIZ лойиҳаларини амалга оширишнинг асосий таркибий қисмларидан биридир.  

Агентлик мутахассислари йиғилиш қатнашчиларига бугунги кунда экспорт қилувчи компаниялар учун тақдим этилаётган имтиёз ва преференциялар ҳақида маълумот беришди.Иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, саноат ишлаб чиқариши катта ривожланиш потенциалига эга эканлиги таъкидланди . Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида Инвестицион лойиҳаларни ривожлантириш маркази ташкил этилиб, унинг зиммасига янги инвестиция лойиҳаларини аниқлаш ва ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш учун зарур бўлган лицензияланган дастурларнинг маълумотлар базасини яратиш ва бошқа муаммоларни ҳал қилиш вазифаси юклатилди. GIZ учун агентлик ва Марказ томонидан тўқимачилик саноати учун лойиҳавий таклифлар такдим этилади.

GIZ экспертлари учрашув хулосаси сифатида, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва унинг бўлинмалари, масалан, Инвестицион лойиҳаларни ривожлантириш маркази ва хорижий инвестицияларни рағбатлантириш агентлиги билан яқин ҳамкорлик иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун локомотив бўлиши мумкинлигини таъкидладилар. Шу муносабат билан, Германия делегациясининг март ойининг биринчи ўн кунлигида ташрифи кутилмоқда, бу эса тўқимачилик саноатининг бизнес модели ва стратегиясини ишлаб чиқиш, бу соҳани хорижий инвесторларга жозибадор қилишга ёрдам беради.