×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

«Advantage Central Asia» компанияси ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор

Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигида Қозоғистоннинг «Advantage Central Asia» консалтинг компанияси бош директори Д. Родин билан учрашув ўтказилди.

Д. Родин самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва «Advantage Central Asia»  миссияси Марказий Осиё ишлаб чиқарувчиларининг Ғарбий Европа бозорига киришини соддалаштириш ва ушбу минтақалардаги корхоналар ўртасидаги халқаро ҳамкорликнинг асосий интегратори бўлишини таъкидлади.

Шу билан бирга, хорижий томон нефт-газ ва тоғ-кон саноатига сармояларни жалб қилишга тайёрлигини билдирди. Улар «Ўзқурилишматериаллари» АЖ билан музокаралар олиб боришаётганини ва акциядорлик жамияти томонидан тақдим этилган ўнта инвестиция лойиҳасини ўрганаётганликларини таъкидладилар.

Агентлик вакиллари потенциал шерикларни ўз фаолияти тўғрисида хабардор қилдилар, мамлакатнинг инвестициявий салоҳияти ва ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишлари ҳақида батафсил маълумаот берилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон томони меҳмонларни «invest.gov.uz» инвестиция портали билан таништирди, бу ерда сармоядорлар инвестиция лойиҳалари ҳақида зарур маълумотларни олишлари мумкинлиги таъкидланди, шунингдек,  «Road Show» ни ўтказиш учун Эвропа ва Яқин Шарққа режалаштирилган саёҳатлари ҳақида гаплашдилар Д. Родин Европада Ўзбекистоннинг инвестицион салоҳияти ҳақида «Road Show» ўтказилишида кўмак беришга тайёрлигини билдирди.