×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун малака ошириш курслари ташкил этилди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари – инвестициялар ва экспортни жалб этиш бўйича республика туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари учун семинар ташкил этди.

Ўқув машғулотларида инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосарлари, Вазирликнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек, вазирлик, идора, тегишлм қўмита, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарияти ва экспертлар иштирок этди.

Ташаббус инвестицияларни жалб этиш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва ички маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқариш, иқтисодий ва саноат имкониятларини таҳлил қилиш ва шаҳар, туман ва маҳаллалар даражасида «ўсиш нуқталари»ни аниқлаш бўйича малакани ошириш ва кўникмаларни такомиллаштиришга йўналтирилган.

Ўқув машғулотлари “Инвестициявий таклифларни ишлаб чиқиш ва инвестицияларни жалб қилиш”, “Инвестициявий дастурни шакллантириш ва инвестициявий лойиҳалари амалга оширилишининг мониторингини ташкил этиш”, “Тармоқларга инвестицияларни жалб этиш ва экспорт салоҳиятини ривожлантириш”, “Халқаро молия институтлари ва хорижий давлат молия ташкилотларининг талаб ва тартиблари”, “Экспортчиларни қўллаб-қувватлаш механизмлари”, “Бўш ер участкалари, бино ва иншоотлар, хом ашё ва кредит ресурсларидан самарали фойдаланиш”, “Маркетинг тадқиқотлари” йўналишларида ташкил қилинди.

Иштирокчилар туман ва шаҳарлар вакилларини ўз ичига олган гуруҳларга бўлиниб, турли ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаларни амалга ошириш ва экспортни рағбатлантириш бўйича муваффақиятли тажриба алмашиш, шунингдек, тадбиркорлар билан минтақалараро саноат кооперацияси ва алоқаларни йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Тренингдан сўнг иштирокчилар ҳар бир туман ва шаҳар учун инвестиция ва экспорт фаолиятини янада ривожлантириш бўйича концепцияларни тақдим этадилар, бу истиқболли тармоқларга инвестицияларни жалб қилиш бўйича аниқ инвестиция таклифлари, саноат ишлаб чиқариш ва экспортни рағбатлантириш бўйича самарали алгоритмлар, шунингдек, маҳсулотларни янги бозорларга олиб чиқиш бўйича муддат ва  кутилаетган натижалар кўрсатилган чоралар белгиланди. 

Курслар жорий йилнинг 30 декабрига қадар давом этади. Шу каби тадбирларни ўтказиш амалиёти келаси йили мунтазам равишда давом этиши режалаштирилган.

https://mift.uz