×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ҳақида маълумот берилди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра,  2023 йил 1 февраль ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 15 481 тани ташкил этган. 

Россия Ўзбекистонда хорижий корхоналар сони бўйича етакчилик қиляпти

Фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 088 тага ошган.

Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
 

  • Россия – 3 151 та;
  • Туркия – 2 152 та;
  • Хитой – 2 104 та; 
  • Қозоғистон – 1 227 та;
  • Корея – 903 та;
  • АҚШ – 350 та;
  • Қирғизистон – 307 та;
  • Тожикистон – 293 та;
  • Озарбойжон – 259 та;
  • Германия – 215 та;
  • Туркманистон – 174 та;
  • бошқалар – 4 346 та.

 

Манба: kun.uz