×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон ва Япония вакиллари металлургия соҳасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси вакиллари «HANWA Co., Ltd» компанияси раҳбарияти билан учрашди.

«HANWA Co., Ltd» 1947 йилда ташкил топган бўлиб, Японияда 19 та, чет элда 50 та офис ва 6 та логистика марказига эга. Асосий фаолият йўналишлари пўлат маҳсулотлари, пўлат ишлаб чиқариш хомашёси, қурилиш материаллари, рангли металлар, қайта ишланган материаллар, саноат ускуналари, нефть, кимёвий моддалар, цемент, денгиз маҳсулотлари ва бошқаларни ташкил қилади.

Учрашувда томонлар металлургия саноатида ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари, шунингдек, Ўзбекистон металлургия заводи маҳсулотларини Японияга етказиб бериш имкониятларини муҳокама қилди.

Япония вакилларига сўнгги йилларда Ўзбекистон металлургия соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берилди. Улар геология, қора ва рангли металл соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди.