×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Беларус Республикаси билан саноат кооперациясини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 25 август куни ҳукумат делегациясининг ташрифи доирасида Минск шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Беларус Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Пётр Пархомчик билан музокаралар олиб борди.

Учрашув давомида томонлар ўзбек-белорус ҳамкорлигининг жорий ҳолати тўғрисида фикр алмашдилар.

Хусусан, Ўзбекистонда махсус каръер ва қишлоқ хўжалиги техникаларини биргаликда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш имкониятлари кўриб чиқилди. Музокаралар жараёнини тезлаштириш ва лойиҳани амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш тўғрисида келишувга эришилди.

Саноат кооперацияси ва инвестициявий ҳамкорликка истиқболли йўналишлар сифатида урғу берилди. Шу нуқтаи назардан, янги лойиҳаларни амалга ошириш имконияти муҳокама қилинди. Жумладан, «Энергокомплект» компанияси билан Тошкент вилоятида ўтказгичли кабел маҳсулотлар ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар жараёнида мебель саноати соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Томонлар кооперация қилиш имкониятларини ўрганишга ҳамда чуқур таҳлил асосида қўшма инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Музокаралар якунида йиғилишда эришилган келишувлар ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга қарор қилинди.

 

Манба: mift.uz