×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон-Польша ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Польша Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Р.Грук билан учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техник ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

2022 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон-Польша бизнес-форумини ўтказиш бўйича қўшма саъй-ҳаракатлар, шунингдек, Ўзбекистон ва Польша ҳудудлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мамлакатда лойиҳаларни амалга ошириш учун Польша инвестицияларини жалб этиш механизмлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида иккала томон ҳам манфаатдор соҳаларда ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

https://mift.uz/