×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

БАА энергетика ва саноат вазири Сухайл Муҳаммад Ал Мазрий бошчилигидаги делегация Тошкентга етиб келди

2019 йил 1 май куни Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) энергетика ва саноат вазири Сухайл Муҳаммад Ал Мазрий бошчилигидаги делегация Тошкентга етиб келди. Ушбу сафар Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг март ойида БААга ташрифи давомида эришилган келишувлари доирасида ташкил этилди.

Ҳукумат аъзолари ва йирик Амирлик компаниялари вакилларидан иборат делегация Бош вазир ўринбосари Э.Ганиев, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков, Ўзбекистон Республикасининг БААдаги элчиси Б.Иброҳимов ва бошқа расмийлар иштирокида самимий кутиб олинди.

Учрашув чоғида томонлар ушбу ташрифдан кўзланган мақсад ва режалари юзасидан фикр алмашиб, биргаликдаги ишларнинг устувор йўналишларини белгилаб олишди. Бундан ташқари, БАА делегацияси ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг қатор вазирликлари ва идоралари билан Республикада бир нечта қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга бағишланган ишчи учрашувлар ўтказилди.