×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

ШҲТ Котибиятида Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг тақдимоти бўлиб ўтади

Бугун Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Пекиндаги қароргоҳида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг тақдимоти бўлиб ўтади.

Тадбир Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси томонидан ШҲТ котибияти кўмагида, Тараққиёт стратегияси маркази ва Тошкент давлат шарқшунослик университети билан биргаликда ташкил этилмоқда.

Унда дипломатик ваколатхоналар, ШҲТ котибияти, вазирлик ва идоралар, эксперт-таҳлил ижтимоий-сиёсий, илмий-академик доиралар ҳамда Хитой ОАВ вакиллари иштирок этади.

Элчихона ташаббуси билан 2022-2026 йилларга мўлжалланган  Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси хитой тилига таржима қилингани ҳолда алоҳида рисола шаклида  чоп этилди.

 

Манба: dunyo.info