×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДА КАНАДА БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ ИМКОНИЯТЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Аҳмедхаджаев Канада элчиси Элисон Мэри Леклер билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда хориж томонига Ўзбекистон энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қайта тикланувчи энергети манбаларини ривожлантириш, жумладан, қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳалари бўйича тендерларда жаҳоннинг етакчи компанияларининг кенг иштироки ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, Энергетика вазирлиги ҳузурида 2021 йилда ташкил этилган Қайта тикланувчи энергия манбалари институти, мазкур институт қошида фаолият юритаётган Водород энергетикаси амалий лабораторияси фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Канада элчиси амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида мамлакат энергетика соҳасида эришилган натижалар муҳимлигини таъкидлади.

Алисон Мери Леклер ҳамкорликнинг бир қатор истиқболли йўналишларини батафсил кўриб чиқишни таклиф қилди, жумладан: Канаданинг етакчи техник университетлари билан тажриба алмашиш соҳасида ҳамкорлик; водород энергияси ва экологик хавфсизлик (ESG) соҳасидаги қўшма лойиҳалар.

Учрашув якунида томонлар кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, водород энергетикаси соҳасидаги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиш учун бир қатор вебинарлар ташкил этиш бўйича келишувга эришдилар.

 

Манба: minenergy.uz