×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

«Қўқон» ЕИЗ ҳудудида Жанубий Корея компанияси билан биргаликда қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон элчиси Виталий Фен Жанубий Кореянинг ««Cheong Woo Confectionery Co., Ltd.».» компанияси бош ижрочи директори Пак Юн Гу ва «BOMI Engineering & Construction Co., Ltd.». раиси. Ким Док Ёнг. билан музокаралар ўтказди.

Учрашув давомида «Қўқон эркин иқтисодий зонаси» ҳудудида қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истиқболлари «BOMI Engineering & Construction Co., Ltd.».шериги бўлган «Cheong Woo Confectionery Co., Ltd.»,.» компанияси билан биргаликда муҳокама қилинди.,

Пак Юн Гу  маълум қилишича Cheong Woo Confectionery Co., Ltd. 1986 йилдан буён Жанубий Кореянинг анъанавий ширинликларини, шоколад маҳсулотларини, гуруч ва маккажўхори пишириқларини ўз ичига олган 100 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарди. Асосий бозорлар Хитой, Ақш, Ветнам, Филиппин, Австралия, Сингапур ва бошқа мамлакатлардир. Aйни пайтда Жанубий Корея томони ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва Марказий Осиё бозорига чиқиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон томондан олинган маълумотлар асосида » Cheong Woo Confectionery Co., Ltd » компанияси маркетинг тадқиқотларини давом эттирмоқда. Ўзбекистоннинг Жанубий Корея томонидан ишлаб чиқарилганларга ўхшаш қандолат маҳсулотлари импортининг ҳажми 2020 йилда 2016 йилга нисбатан 5 баробар ошгани алоҳида таъкидланди. Бу республикада замонавий технологияларга эга бўлган бир қатор йирик корхоналар яратилганига қарамай, ушбу маҳсулотларни Ўзбекистон ичида истеъмол қилиш тез суръатларда ўсиб бораётганлигидан далолат беради.

Жанубий Корея томонига Ўзбекистонда хорижий сармоядорлар учун яратилган шарт-шароитлар, жумладан, еркин иқтисодий зоналар доирасида имтиёз ва преференциялар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлди. Пак Юн Гу бўлажак музокараларга юқори сифатли тайёргарлик кўриш учун тақдим этилган барча материалларни ҳар томонлама ўрганишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида Қўқон ЕИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилиш учун яқин вақт ичида Фарғона вилояти ҳокимлиги раҳбарияти билан онлайн музокаралар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

https://dunyo.info/