×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги турли рейтинглардаги позицияси ҳақида

Ўзбекистон туризм соҳасининг изчил ривожланиши умумий ҳисобда мамлакатимизни ушбу йўналишдаги юқори кўрсаткичли турли халқаро рейтингларга киритиш имконини берди. Хусусан, ўтган йил давомида Ўзбекистон 10 га яқин нуфузли нашрлар (“The New York Times” АҚШ, “The Guardian” Буюк Британия), рейтинг компаниялари ва порталлар (“CrescentRating”, “Wegoplace”) томонидан энг саёҳатбоп туристик мамлакатлардан бири сифатида тан олинди.

Жорий йилнинг бошида БМТ Бутунжаҳон туристик ташкилоти Ўзбекистонни туризм соҳаси энг тез ривожланаётган мамлакат сифатида эътироф этди. Республикамиз рейтингда Жанубий Корея, Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон каби мамлакатларни ортда қолдириб, тўртинчи ўринни эгаллади. Таъкидлаш жоизки, соҳа статистикасини такомиллаштириш 2018 йилда Ўзбекистон Республикасига биринчи марта Бутунжаҳон туризм ташкилотининг «Compendium of Tourism Statistics 2013-2017» статистик тўпламига кириш имконини берди.

Маълумот учун: «Compendium of Tourism Statistics» 200 дан ортиқ мамлакатнинг туризм соҳасидаги асосий статистик кўрсаткичларининг ҳар йили янгиланиб борувчи базаси ҳисобланиб, Бутунжаҳон туризм ва саёҳатлар кенгаши (WTTC), Жаҳон банки ва бошқа халқаро ташкилотлар учун дунё мамлакатлари туризм рейтингини тузишда манба бўлиб хизмат қилади. Қайд этиш лозимки, туризм соҳасидаги энг нуфузли халқаро рейтинглардан бири ҳисобланган WTTC рейтингида Ўзбекистон 183 ўринни эгаллаган. 

https://uzbektourism.uz/ru/newnews/view?id=1262