×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

«Бойсун-фарм» ЭИЗ ҳудудини «Термиз» ЭИЗ ҳудуди таркибига қўшиш ҳамда «Бойсун-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» ДУКни тугатиш тўғрисида

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида фармацевтика соҳасига қўшимча равишда бошқа саноат йўналишларида тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига лойиҳаларни амалга ошириш ва янги иш ўринлари яратиш, «Термиз» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–37-сонли Фармони қабул қилинди.

Ушбу Фармонда Бойсун туманида фармацевтика соҳасига қўшимча равишда бошқа саноат йўналишларида тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда “Бойсун-фарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудини “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ҳудуди таркибига қўшиш натижасида “Бойсун-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси давлат унитар корхонасининг тугатилиши кўрсатиб ўтилган.

“Бойсун-фарм” эркин иқтисодий зонаси иштирокчилари “Бойсун-фарм” эркин иқтисодий зонаси белгиланган тартибда тугатилган кундан бошлаб “Термиз” эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси ҳисобланиб, ушбу иштирокчилардан “Термиз” эркин иқтисодий зонаси иштирокчилари реестрига киритилганлик учун тўлов ундирилмади.

Ҳужжатга мувофиқ, “Бойсун-фарм” эркин иқтисодий зонаси иштирокчисидан “Термиз” эркин иқтисодий зонаси иштирокчисига айланган тадбиркорлик субъектларига қонунчиликда белгиланган барча имтиёзлар ва кафолатлар тўлиқ қўлланиб келинмоқда.

Юқоридаги Фармонга асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги “Бойсун-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси давлат унитар корхонасини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 179-сонли қарори қабул қилинди.

 “Бойсун-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси давлат унитар корхонасини тугатилиши муносабати билан кредиторлар ўз талабларини “Термиз” эркин иқтисодий зонаси маъмуриятига билдиришлари мумкин.

Манзил: Сурхондарё вилояти, Термез шаҳар, Ат-Термизий кўчаси, 1А уй. Мурожаат учун телефон рақами: +998 97 244 00 02.

 

Манба: mift.uz