×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

16 декабр куни Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги биносида Эрон ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 16 декабр куни Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги биносида Эрон ишбилармон доиралари вакиллари билан йиғилиш бўлиб ўтди.

Учрашув хорижий шерикларнинг сармоявий ва савдо-иқтисодий соҳалардаги ўзаро ҳамкорлиги масалаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлари ва давлат органлари билан икки томонлама шериклик ўрнатиш имкониятларини муҳокама қилиш имконини беради.

Эрон томони қуритилган меваларни қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича Ўзбекистон бозорини батафсил таҳлил қилишини, кейинчалик чет элга экспорт қилиш, шунингдек, ушбу лойиҳани Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириш имкониятини эълон қилди.

Учрашув натижасида Эрон томонининг муаммоларини иш тартибида кўриб чиқиш ва ҳар икки томон учун ечим топишга имкон берадиган ҳамкорлик механизмини яратиш бўйича шериклик алоқаларини ривожлантириш тўғрисида келишувга эришилди.

Маълумот учун: Европа Иттифоқи синтетик ўғитлардан фойдаланмасдан ишлаб чиқариладиган органик озиқ-овқат маҳсулотларини ёрлиқловчи EU Organic Bio (Органик Био) ягона сифат маркасини ишлаб чиқди. Европа Иттифоқи озиқ-овқат бозорида кенг келишувга эга, шунинг учун Европа Иттифоқидан ташқаридаги баъзи давлатлар уларни етиштириш ва ишлаб чиқариш қоидаларини Европа Органик Сертификатлаш ташкилоти билан келишиб олишади.