×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Жорий йилнинг 11 декабрь куни видеоконференция шаклида «Италия – Ўзбекистон» бизнес-форуми бўлиб ўтади

Форум Италиянинг «European House – Ambrosetti» консалтинг гуруҳи томонидан Италия Республикаси Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда икки мамлакат дипломатик ваколатхоналари кўмагида, Италия Савдо агентлиги (ICE), «Италия-Ўзбекистон» Савдо палатаси ва Италия саноат Конфедерациясининг (Confindustria) Ўзбекистондаги бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Тадбир дастурига икки мамлакат ишбилармон доиралари вакилларининг ялпи йиғилиши, тематик вебинарлар ва тармоқ сессиялари киради.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон корхоналари, компаниялари, банклари ва молия ташкилотларини «Италия – Ўзбекистон» бизнес-форумида иштирок этишга таклиф қилади.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилиб олишингиз мумкин: +998974244927