×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Пекинда Хитой ускуналар ва электротехника маҳсулотлари импорти ва экспорти савдо палатаси раисининг ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

Мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси томонидан икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва саноат алоқаларини кенгайтиришга йўналтирилган ишлар доирасида Хитой ускуналар ва электротехника маҳсулотлари импорти ва экспорти савдо палатаси раисининг ўринбосари Ши Ёнгхонг билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувларда илгари сурилган ташаббусларнинг амалга оширилиши масалалари муҳокама қилинди.

Хитойнинг саноат ва электротехника тармоқларини ривожлантиришга ихтисослашган йирик савдо палатаси раҳбарияти томонидан Ўзбекистон билан ҳудудлараро муносабатларни ривожлантириш, хитойлик инвесторлар маблағлари ҳисобидан мамлакатимизда янги лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлиги маълум қилинди.

Томонлар Ўзбекистонда саноат ва савдони ривожлантиришда рўй бераётган ижобий ўзгаришлар ҳамда ўзаро ҳамкорликда амалга ошириш учун таклиф этилаётган янги лойиҳалар юзасидан ахборот бериш бўйича янги механизмни йўлга қўйган ҳолда Савдо палатаси ва Тижорат вазирлигининг матбаа нашрлари ҳамда интернет саҳифаларида мамлакатимиз ҳаётига доир ҳафталик дайжестларнинг мунтазам ёритилиши юзасидан келишувга эришилди.

Маълумот тариқасида қайд этиш жоизки, Хитой ускуналар ва электротехника маҳсулотлари импорти ва экспорти савдо палатаси 25 йўналишдаги 10 минг нафарга яқин давлат корхоналари, йирик саноат, ўрта ва кичик бизнес вакилларини ўз атрофига бирлаштирган йирик уюшма ҳисобланади.

Хuawei, Xiaomi, Haier, Great Wall Motors, Honghua Group сингари йирик компаниялар 1988 йилда ташкил этилган ушбу палата таркибига киради.

 

Манба:dunyo.info