×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

НЭС Зарафшон шаҳридаги хусусий шамол электр станциясидан энергия сотиб олади

Навоий вилоятида 500 МВт қувватга эга шамол электр станцияси қурилади. Қарорга кўра, Ҳукумат номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “Abu Dhabi Future Energy Company  PJSC – Masdar” (БAA) компанияси (инвестор) ва масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Shamol Zarafshan Energy” (лойиҳа компанияси) хорижий корхонаси ўртасида инвестиция шартномаси тасдиқланади.

Фармонга биноан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ электр энергиясини сотиб олиш учун хорижий валютада деноминацияланган қатъий тариф ўрнатилади.

Shamol Zarafshan Energy ўз мажбуриятларини бажариш бўйича $35 млн миқдорида банк кафолатини тақдим этади, шунингдек, шамол электр станциясининг қувватлантирувчи подстанциясини қуриб, ишга туширилгандан сўнг уни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга беғараз топширади.

Ушбу шамол электр станциясини қуриш бўйича келишув ёзда маълум бўлди. Шу муносабат билан қуйидагилар кутилмоқда:

  • 600 млн АҚШ долларидан ортиқ миқдорда тўғридан–тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш
  • 1300 янги иш ўринларини яратиш
  • (500 000 дан ортиқ уй хўжаликлари истеъмолига тенг) бўлган 1,9 гВт/с мақбул ва арзон электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳисобига республикамизда энергия мувозанати диверсификациясини таъминлайди.
  • ишлатиладиган табиий газ ҳажмини йилига 175 млн куб. метргача, уларни бошқа эҳтиёжларга ёналтириш,
  • атмосферага карбонат ангидрид ишлатилиши ва йилига 1,1 миллион тоннагача камаяди

Манба: https://www.spot.uz/

Материал Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги томонидан ўзбек тилига таржима қилинди.