×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Малайзиянинг “SMH Rail” компанияси билан музокаралар бўлиб ўтди

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Малайзиянинг “SMH Rail” компаниясининг ишлаб чиқариш объектларида бўлиб, унинг ижрочи директори Заҳрин Заман билан музокаралар ўтказди.

Музокаралар чоғида ўзаро манфаатли сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

2000 йилда ташкил топган SMH Rail компанияси локомотив ва вагонлар ишлаб чиқариш, шунингдек темир йўл ускуналарини таъмирлаш ва модернизация қилиш билан шуғулланади. Компания Малайзиядаги барча темир йўл транспорти (электр поездлари, юк, йўловчи ва бошқалар), вагон ва темир йўл транспорти воситалари ишлаб чиқариладиган ва таъмирланадиган ягона заводдир. Куала-Лумпур шаҳридаги метронинг барча ҳаракатланувчи таркиби SMH Rail томонидан ишлаб чиқарилган. Компания Таиландда энг йирик сервис марказига эга. Сингапур темир йўл транспортининг асосий  қисми ушбу компания томонидан модернизация қилинди.

 Ушбу ускунани таъмирлаш бўйича унинг ишлаб чиқариш қувватлари Сингапурда жойлашган. Компания Индонезия, Ҳиндистон, Мянма, Саудия Арабистони ва бошқа давлатларни ўз ичига олган дунёнинг 10 дан ортиқ мамлакатларида тажрибага эга. Малайзия вакиллари Ўзбекистонда темир йўл техникасини таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатиш ва уни модернизация қилиш бўйича сервис марказини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқишдан манфаатдорлигини тасдиқлади. Таъкидландики, SMH Rail компаниясининг хорижий давлатлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш стратегияси темир йўл ускуналарини ишлаб чиқариш ва  таъмирлаш учун технологик линияларнинг тўлиқ занжирини жорий этиш, шунингдек, ушбу соҳада юқори малакали мутахассислар учун ўқув марказларини ташкил этиш билан узоқ муддатли шериклик алоқаларини йўлга қўйишни назарда тутади.

Музокаралар натижасида юқорида кўрсатилган инвестиция лойиҳасини батафсил муҳокама қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва SMH Rail компанияси раҳбарияти ўртасида музокараларни ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.