×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Эроннинг Rahpouyan J.S. компанияси билан музокаралар бўлиб ўтди.

Май ойи охирида Эроннинг RAHPOUYAN J.S компанияси раҳбари Голамхусейн Табризи, Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ва «Ўзстандарт» агентлиги иштирокида онлайн бизнес музокаралари бўлиб ўтди. Видеоконференцияга Ўзбекистон Республикасининг Эрон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Баҳодир Aбдуллаев раислик қилди. Учрашувнинг мақсади иссиқхона ускуналари ишлаб чиқарадиган корхона ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаси таклифини муҳокама қилиш эди.

Учрашувни очар экан, элчи Б. Aбдуллаев йиғилганларни “RAHPOUYAN J.S.” раҳбари билан таништирди. Жаноб Голамҳусейн Табризидан корхона фаолияти тўғрисида қисқача маълумот беришини сўралди. Жаноб Г. Табризий томонидан «RAHPOUYAN J.S.» компанияси иссиқхона ускуналари ишлаб чиқаришга ихтисослашганлиги таъкидланди.

У 2007 йилда ташкил этилган ва Эроннинг иссиқхона қурилиши бўйича энг йирик компанияси бўлиб, у мамлакат қишлоқ хўжалигида муҳим рол ўйнайди. Шунингдек, у компаниянинг иккита заводи Эроннинг Сава ва Табриз шаҳарларида ишламоқда ва икки ой ичида учинчи ишлаб чиқариш корхонасини ишга тушириш режалаштирилганини айтди. Компания портфелига Озарбайжон, Ироқ, Aрманистон, Қозоғистон, Туркманистон, Грузия, шунингдек Хоразм, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида иссиқхона мажмуаларини лойиҳалаштириш ва яратиш киради.

У компания томонидан ишлаб чиқарилган иссиқхона ускуналари қор, ёмғир, бўронлар, кучли шамол, ҳаддан ташқари иссиқлик, зилзилалар ва бошқа табиий офатларга чидамли эканлигини таъкидлади. Ўз навбатида, «Ўзстандарт» агентлиги директори Д. Сатторов Бухоро вилоятидаги табиий офат туфайли республика раҳбарияти ҳозирда Ўзбекистонда иссиқхоналар қуриш учун янги талаблар ва стандартларни қўяётганини таъкидлади.

Компаниянинг таклифи ҳақида гапирганда, жаноб Г. Табризи, агар Ўзбекистонда зарур шароит ва имкониятлар мавжуд бўлса, компания Бухоро вилоятида иссиқхона ускуналари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ташкил этиш учун инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун маблағ киритиши мумкинлигини таъкидлади.

Иссиқхоналар Европа технологиялари асосида ва халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқарилади ва уларнинг нархи хорижий ишлаб чиқарувчиларникидан 25% арзон бўлади. Иссиқхона қуриш учун бутловчи қисмларнинг 70 фоиздан ортиғи Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши мумкин, қолган 30 фоизи бошқа мамлакатлардан келтирилиши керак.

Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори ўринбосари О. Элмуратов томонидан янги кучга кирган «Инвестиция ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан божхона тўловлари ва солиқларни қўллаш тартиби ҳамда хорижий инвесторларга бериладиган қўшимча кафолатлар ва ҳимоя чоралари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Бундан ташқари, Агентлик раҳбарияти томонидан лойиҳани Самарқанд вилоятидаги «Ургут» ЭИЗ ёки Бухоро вилоятидаги «Ғиждувон» ЭИЗ ёки «Бухоро-агро» ЭИЗ каби эркин иқтисодий зоналарда амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқиш таклиф қилинди.

Эрон томони тақдим этган режага кўра, инвестиция лойиҳаси 14 та кичик лойиҳадан иборат бўлади. Хусусан, иссиқхона ускуналарини ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича ушбу кичик лойиҳалар профилларни, томчиларни, пластик қувурлар, поликарбонатлар ва иссиқхоналар учун зарур бўлган бошқа ускуналарни ишлаб чиқаришни ўз ичига олади. Ҳозирда барча тақдим этилган лойиҳалар ўрганилмоқда ва якунлари бўйича қўшимча таклифлар юборилади.

Видеоконференция якунида лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон томонига ҳар томонлама ёрдам кўрсатилиши таъкидланди. Эрон компанияси билан Бухоро вилояти ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаш имконияти кўриб чиқилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш учун маҳаллий шерикларни топиш бўйича ишлар олиб борилиши ва хорижий фуқароларнинг киришига карантин чекловлари олиб ташланганидан кейин «Бухоро-агро» ЭИЗ ҳудудига “Rahpouyan J.S.” менежменти ташриф буюуриши таъкидланди.