×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ҳиндистоннинг «C.MANSUKHLAL JEWELLERS» заргарлик компанияси билан музокаралар бўлиб ўтди

Июн ойида Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги элчихонаси кўмагида ҳинд заргарлик компаниясининг раҳбарияти «C.Mansukhlal Jewellers» вакиллари ва Ўзбекистон заргарлар уюшмаси «Узбекзаргарсаноати» билан видеоконференция ташкил этилди.

Учрашувнинг мақсади Хоразм вилоятида заргарлик буюмлари ва эсдалик буюмлари ишлаб чиқариш лойиҳасини ва унда таниқли ҳинд брендининг иштирок этишини муҳокама қилиш эди.
«C.Mansukhlal Jewellers» эксклюзив тўй заргарлик буюмларига ихтисослашган Ҳиндистоннинг етакчи кўргазма залларидан биридир.

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси директорининг ўринбосари Нодир Мирахмедов суҳбат давомида у «C.Mansukhlal Jewellers» фаолияти билан танишлигини таъкидлади. 2019 йилда Гужарат Энергетика Саммити доирасида келгуси ҳамкорликни йўлга қўйиш учун ишбилармонлик музокаралари ташкил этилган эди.

Мулоқотни давом эттиришда Нодир Мираҳмедов компания вакилларига Ўзбекистондаги заргарлик саноатидаги муҳим ўзгаришлар ҳақида қисқача маълумот бериб, бугунги кунда республика юқори сифатли ва рақобатбардош заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, шу жумладан соҳага хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш орқали йўналтирилганлигини таъкидлади.

Жумладан, республиканинг турли минтақаларида заргарлик буюмларини яратиш, франчайзингни ривожлантириш учун дунёга машҳур брендларни жалб қилиш, шунингдек, потенциал инвестор ва манфаатдор компаниялар иштирокида халқаро тематик кўргазмалар ва савдоларни ўтказиш учун кластер ишлаб чиқаришни ташкил этиш режалаштирилган.

Ўз навбатида, ҳинд компаниясининг директори Наян Ранпура Ўзбекистон бозорида бизнесни ривожлантиришга географик жойлашуви туфайли ҳам катта қизиқиши борлигини таъкидлади. Бу Марказий Осиё мамлакатлари бозорларига киришни осонлаштиради. Бундан ташқари, бугунги кунда Ўзбекистон таклиф этаётган сармоявий имкониятлар Ўзбекистон вакиллари билан ҳамкорликни фаоллаштиришнинг муҳим сабабларидан биридир. Унинг таъкидлашича, ташриф танишиш учун режалаштирилган, аммо карантин жорий этилгани сабабли қолдирилган. Ҳаво йўлларининг очилиши билан «C.Mansukhlal Jewellers» делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда.

Инвестицияларни жалб этиш агентлиги директорининг ўринбосари Ойбек Элмуратов Агентлик фаолияти, унинг асосий мақсад ва вазифалари билан таништирди. «Invest in Uzbekistan” тақдимоти доирасида Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган муҳим ислоҳотлар эълон қилинди. Ўзбекистонда заргарлик санъати алоҳида ўрин эгаллайди ва ҳинд мутахассислари билан тажриба алмашиш, заргарлик буюмлари дизайнида янги технологиялар ва техникаларни ўзлаштиришга ёрдам беришини таъкидлади. Aгентлик Ҳиндистон делегациясининг ташрифини ташкил этишда ҳар томонлама ёрдам беради.

Видеоконференция якунида мавжуд савдо майдончалари, ишлаб чиқариш жойлари, хорижий сармоядорлар учун товарларни олиб кириш ва олиб чиқишни тартибга солувчи амалдаги қонун ҳужжатлари тўғрисида маълумот алмашиш тўғрисида келишувга эришилди.