×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг ТОП-10 ташқи савдо ҳамкорлари номи маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси 2022-йилнинг январ-март ойлари учун Ўзбекистондан экспорт улуши юқори бўлган мамлакатлар, шунингдек, Ўзбекистон маҳсулотларини импорт қилувчи давлатлар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

Маълумотларга кўра, йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон маҳсулот экспорт қилган мамлакатлар ўнлигида Хитой биринчи ўринни эгаллади. Хитойга экспорт ҳажми 526 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Мамлакатлар қуйидаги тартибда келтирилган:

Россия – 485 миллион доллар;

Туркия – 381 миллион доллар;

Қозоғистон – 231 миллион доллар;

Қирғизистон – 183 миллион доллар;

Афғонистон – 171 миллион доллар;

Тожикистон – 103 миллион доллар;

Канада – 67 миллион доллар;

Украина – 35,6 миллион доллар;

Эрон – 35 миллион доллар.

Январ-март ойларида Ўзбекистонга импорт қилинган мамлакатлар рўйхатида Хитой ва Россия ҳам етакчилик қилмоқда. Улардан импорт ҳажми мос равишда 1,661 ва 1,380 миллиард долларни ташкил этди.

Мамлакатлар қуйидаги тартибда келтирилган:

Қозоғистон – 762 миллион доллар;

Корея – 620 миллион доллар;

Туркия – 395 миллион доллар;

Германия – 364 миллион доллар;

Туркманистон – 155 миллион доллар;

Ҳиндистон – 154 миллион доллар;

АҚШ – 116 миллион доллар;

Украина – 104,5 миллион доллар.

 

Манба: dunyo.info