×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Бўстонлиқ вилоятида 300 дан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ижтимоий, алоқа ва саноат соҳаларида 303 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2021 йилдаги «2021-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 97-сон қарорида хабар берилган.

Лойиҳаларни амалга ошириш учун 2 триллион сўмдан ортиқ маблаг ъажратилиши режалаштирилган.Маблағларнинг ярмидан кўпи – 1,3 триллион – саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларга йўналтирилади.Шунингдек, ушбу сегментга 35,5 минг долларлик хорижий инвестициялар киритилади.

Aлоқа соҳасида 188 та лойиҳани яратиш учун 469,9 миллиард сўм ажратилади. Хамда 69 та Ижтимоий соҳага – 197 миллиард сўм.

https://kapital.uz/