×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Польша инвестиция ва савдо Агентлигининг Ўзбекистондаги вакили билан учрашув бўлиб ўтди

21 апрел куни Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги раҳбарияти ва Польша инвестиция ва савдо агентлигининг Ўзбекистондаги вакили ўртасида музокаралар ташкил этилди.

Ташкил этилган учрашув жорий йил 14 апрелда бўлиб ўтган иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Польша ҳукуматлараро комиссиясининг 7-йиғилиши доирасида эришилган келишувларнинг мантиқий давомидир.

Шуни таъкидлаш керакки, учрашув давомида ҳукуматлараро комиссия Ўзбекистон ва Полша ўртасидаги товар айирбошлашни кўпайтириш, шунингдек, аграр озиқ-овқат сектори, фармацевтика, энергетика, тоғ-кон саноати, таълим, туризм каби соҳаларда инвестициявий шерикликни мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришиди. Бундан ташқари, Польша томонидан келажакда Ўзбекистон иқтисодиётини рақамли трансформация қилиш жараёнида истиқболли ҳамкорликни олиб бориш таклифини илгари сурилди.

Польша Инвестициялар ва савдо агентлигининг Ўзбекистон бўйича раҳбари Премишлав Озерски музокаралар чоғида ушбу учрашув икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида янада яқин ҳамкорлик қилиш ва салоҳиятли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида мунтазам равишда маълумот алмашиш имконини беришини таъкидлади.

У Агентлик фаолияти билан қисқача таништириб, Польша идорасининг ташқи савдо ваколатхоналари Польша компаниялари учун Ўзбекистон бозори каби энг катта салоҳиятни ифодаловчи узоқ, тез ўсадиган ва барқарор бозорларга қаратилганини қайд этди. 

Польша Агентлиги раҳбари давлат-хусусий шериклик форматида маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ва саралаш орқали муқобил ёқилғи ишлаб чиқариш лойиҳасини манзилли йўналишлардан бири сифатида кўриб чиқишни таклиф қилди. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги соҳасида инвестициявий таклифлар муҳокама қилинди.

Хорижий инвецицияларни жалб этиш агентлиги директори ўринбосари Ойбек Элмуратов Ўзбекистон ҳудудида Полшадан келган инвесторларга инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун кўмак беришга тайёрлигини билдирди.

Музокаралар якунида томонлар Агентликлар ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш масалаларини муҳокама қилишга келишиб олдилар.