×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар энергетика вазирларининг йиғилиши бошланди

Бугун пойтахтимиздаги Форумлар саройида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар энергетика вазирларининг навбатдаги йиғилиши бошланди.

Мамлакатимизнинг ШҲТга раислиги доирасида ўтказилаётган йиғилишда Ўзбекистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия ва Тожикистоннинг тегишли вазирлари иштирок этмоқда.

Учрашувнинг очилиш маросимида ШҲТ Бош котиби Чжан Мин иштирокчиларга онлайн-табрик йўллади.

Энергетика вазирликлари раҳбарлари ташкилот учун стратегик йўналишдаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қиладилар.

Учрашув якунлари бўйича ШҲТга аъзо давлатларнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлиги концепцияси ва ШҲТга аъзо давлатларнинг қайта тикланувчи энергия соҳасидаги ҳамкорлик дастури лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси, хусусан, Ўзбекистон томони ташаббуси билан ШҲТга аъзо давлатларнинг энергетика соҳасидаги концептуал ҳужжатларини тасдиқлаш кутилмоқда.

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                        Manba:Dunyo.Info