×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Lineapelle: Ўзбекистон халқаро чарм бозорида

Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб ўтаётган мода ҳафталиги доирасида чарм, аксессуарлар, бутловчи қисмлар, матолар -Линеапелле халқаро кўргазма ўз ишини бошлади. Кўргазма дунё мода ва чармсаноатининг 26 000 дан ортиқ ташриф буюрувчиларни бирлаштиради. Уларнинг 10 000 дан ортиғи 114 дан ортиқ мамлакатдан келган хорижий компаниялар вакиллари, баер ва ретейлерлардир.

“Ўзчармсаноат” уюшмасига аъзо чарм ишлаб чиқарувчи корхоналар 48 метр квадрат майдонда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тайёр чарм маҳсулотларини намойишга қўйган.

Кўргазманинг дастлабки кунида Италия-Ўзбекистон савдо уйи вакиллари билан мулоқотлар ўтказилди. Учрашувда Ўзбекистонда тайёрланган тайёр чарм, пойабзал маҳсулотларини Италия бозорида савдосини амалга ошириш юзасидан музокарлар олиб борилди. Шунингдек Италиянинг Теcон компанияси Ўзбекистон корхоналарининг ишлаб чиқариш жараёнларини технолигик янгилаш йўналиши билан бир қаторда, тайёр маҳсулотларни харид қилишга қизиқиш билдирди. Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари Тошкентда бўлиб ўтадиган “УзЧармEхпо-2022” 13 халқаро кўргазмасида батафсил муҳокама қилиниб, шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон корхоналари томонидан хорижий компаниялар билан мазкур кўргазма доирасида 15 та инвестиция ва экспорт шартномалари имозланиши кутилмоқда.

 

Манба: uzcharm.uz