×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Каркидон сув омбори ҳудудидан туризм лойиҳалари учун мўлжалланган ер майдонлари савдога чиқарилди

Фарғона вилояти Қува тумани ҳудудидаги Каркидон сув омбори ҳудудида туризм мақсадларида инвестиция киритиш шарти билан 5 гектар ер майдони 12 лотга бўлиниб савдога чиқарилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги “Экотуризмни ривожлантириш ва сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкалари ажратиш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 978-сонли қарорига мувофиқ вилоят ҳокимлиги томонидан ушбу ҳудудда экотуризмни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”ни амалга ошириш чора-тадбирлари режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Мазкур ҳудудда меҳмонхона, мотель, дам олиш масканлари, кўнгилочар объектлар, ресторан, сув спорт объектлари, пляж зонаси ва пирс қурилиши кўзда тутилган.

Мажуманинг умумий қиймати 27,8 млрд сўмни ташкил этиб, унда 100 нафарга яқин иш ўринлари яратилади. Айни дамда ушбу ҳудудни туризмга оид ишлаб чиқилган лойиҳалар асосида лотларга бўлиб, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали инвесторларга реализация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Аукционга қўйилган лотлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин . Cавдо 29 июль кунига қадар давоми этади.

Шу билан биргаликда, ташкил этилаётган экотуризм зонасига олиб борувчи 6 км узунликдаги автомобиль йўли 1980 йилдан буён таъмирланмаганини ҳисобга олиб, йўл-иншоотини реконструкция қилиш ва қирғоқ инфратузилмасига ичимлик суви етказиб бериш учун 2 та тик қудуқ қазиш ва тармоқ ётқизиш ишлари Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2021 йиллардаги давлат ривожлантириш дастури”га киритилиши бўйича таклиф Инвестиция ва ташқи савдо вазирлгига киритилди.