×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Жорий йил кузида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган ТДТ саммитида доирасида Туркий инвестиция фондини ишга тушириш режалаштирилмоқда

24-июн куни Ўзбекистон делегациясининг Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси (ТуркПА) XI ялпи мажлисидаги иштироки доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Бош котиби Бағдод Амреев билан учрашди.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, учрашувда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни турли соҳаларда, шу жумладан ТуркПА доирасида янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон 2019 йилда Ташкилотга қўшилганидан буён ТДТ фаолиятида фаол иштирок этаётганини таъкидлаб, Бағдод Амреев мамлакатимизда давлат ва жамият қурилиши, ишбилармонлик ва тадбиркорлик муҳитини яхшилаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларни, республикамиз томонидан Марказий Осиё мамлакатлари билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ҳамкорликни кучайтириш бўйича кўрилаётган чораларни юқори баҳолади.

Учрашувда томонлар ТДТга аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини мустаҳкамлашда ТДТ ролини ошириш бўйича Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусларини амалга ошириш жараёнини, хусусан, Туркий тараққиёт банкини ташкил этиш масаласини ҳам муҳокама қилди.

Учрашув якунларига кўра жорий йилнинг кузида Тошкентда бўлиб ўтадиган ТДТ саммити доирасида расман таъсис этилиши режалаштирилаётган Туркий инвестиция фондини ишга туширишга тайёргарлик жараёнини тезроқ якунлаш бўйича келишувга эришилди.

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                        Manba:Dunyo.Info