×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон-Россия иқтисодий ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири М.Решетников билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик масалалари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги Ҳудудлараро ҳамкорликнинг II форуми доирасида имзоланган қўшма инвестиция лойиҳалари ва савдо битимларини амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Томонлар бўлиб ўтган тадбирнинг аҳамиятини юқори баҳолаб, Форум Ўзбекистон Республикаси Президентининг Россия Федерациясига кутилаётган ташрифининг иқтисодий кун тартибини амалий мазмун билан тўлдиришнинг самарали воситасига айланганини ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга имкон яратганини қайд этдилар.

Шунингдек, алоҳида лойиҳаларни амалга оширишнинг бориши батафсил кўриб чиқилди, мавжуд масалаларни ҳал қилиш механизмлари шакллантирилди ҳамда уларни ўз вақтида ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашиш борасида навбатдаги тадбирлар белгиланди.

Белгиланган вазифаларни бажариш ҳамда истиқболли йўналишларда муносабатларни изчил кенгайтириш учун мулоқотни ривожлантириш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Музокаралар якунида томонлар эришилган келишувлар ижросини таъминлаш бўйича келгусида ҳамкорликда иш олиб боришга содиқлигини билдирдилар.

 

https://mift.uz/