×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

Тошкент шаҳрида “Бизнес ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича минтақалараро ҳамкорлик” мавзусида Европа ва Осиё мамлакатларининг тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакиллари (бизнес-омбудсманлари)нинг бўлиб ўтган Халқаро форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакили Б.Титов билан учрашди.

Мулоқот чоғида Россия ва Ўзбекистон тадбиркорлари ўртасида ишбилармонлик муносабатларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Россия ишбилармонларининг қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, саноат кооперациясини йўлга қўйиш ва савдо алоқаларини мустаҳкамлашга бўлган қизиқиши ортиб бораётгани қайд этилди. Ўзбекистон-Россия инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорлигининг изчил ўсиб бораётган динамикаси ҳам шундан далолат беради.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ишбилармонлик муҳитининг ошкоралигини юксалтириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш ва тадбиркорларга амалий кўмак бериш борасида тажриба ва муваффақиятли амалиёт билан алмашиш мақсадида яқиндан ҳамкорлик қилиш механизмини яратишга ўзаро тайёрлик билдирилди. Учрашув якунида кўриб чиқилган ҳамкорлик йўналишлари доирасидаги мулоқотни давом эттиришга келишилди.

 

mift.uz