×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон билан Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков президент сайловларининг халқаро кузатувчиси сифатида Ўзбекистонда бўлиб турган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Хусрав Нозири билан учрашув ўтказди.

ИҲТ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари юксак сиёсий, ҳуқуқий ва ташкилий савияда ўтганлигини таъкидлади ҳамда аҳолининг сайлов жараёнида фаол иштирок этганлигини алоҳида қайд этди. Унга кўра, сайловлар халқаро стандарт ва меъёрларга тўла мос равишда ташкил этилди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, ИҲТ ҳудудида савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, минтақа ичида саноат кооперациясини кенгайтириш, ўзаро сайёҳлик оқимларини кўпайтириш ва маданий-гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

 

https://mift.uz/