×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркия Адолат ва тараққиёт партияси раисининг ўринбосари – Истанбул шаҳридан парламент депутати Нуъмон Куртулмуш бошчилигидаги Туркия Республикаси парламентининг бир гуруҳ депутатлари билан учрашув ўтказди.

Конструктив мулоқот чоғида томонлар икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш динамикаси юқори баҳоланди.

Туркия томони Ўзбекистонда ислоҳотларни илгари суришда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Эришилган келишувларни самарали рўёбга чиқариш ҳамда ўзаро ҳамкорлик шакллари ва механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида яқин ҳамкорлик қилишга келишилди.

 

https://mift.uz/