×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Исроил компанияси Хоразм вилоятида инвестиция лойихасини амалга ошириш истагида

Жорий йил 11 май куни Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги бўлим бошлиғи Б.Баҳодиров, Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Ш.Туляганов, Исроилнинг «LR Group» компаниясининг МДҲ минтақаси бўйича вице-президенти Марк Велтман, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги вакиллари иштирокида видеоконференция ташкил этилди.

Тадбир чоғида Хоразм вилоятида илғор технологик жиҳозлар ва исроиллик юқори малакали мутахассисларга ҳам эга дунё миқёсидаги даражада бўлган онкология марказини барпо этиш бўйича қўшма инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш усуллари, шакллари ва механизмлари, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосидагилари ҳам кўриб чиқилди.

Ўз навбатида, Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Исроил томонига лойиҳани минтақадаги мавжуд инфратузилма асосида маҳаллий шериклар билан биргаликда амалга оширишни таклиф қилди. Исроил компанияси келажакдаги клиникани тайёр бинога жойлаштириш ёки мустақил равишда янгисини қуришга қизиқиш билдирди.

Видеоконференция якуни бўйича қўшимча музокаралар ташкил этиш ва маълумот алмашиш орқали ҳамкорликни давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди. Исроил томони ушбу соҳанинг салоҳияти ва қўшма лойиҳани амалга ошириш истиқболларини ўрганиб чиқишга тайёрлигини билдирди.