×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Пойтахтимизнинг Сергели туманида Ҳиндистоннинг йирик компанияси катта қурилиш лойиҳаси устида иш бошлади

Ҳиндистон давлатининг “Minerva world of knowledge” LLC компанияси томонидан умумий қиймати 500 млн.доллар бўлган универститет, талабалар турар жойлари, турар жойлар ва спорт комплекслари, соғломлаштириш марказлари, мактаб ва боғчалар ҳамда замонавий меҳмонхона ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш учун Тошкент вилояти, Зангиота туманидан (Олий Мажлис Сенати қарорига асосан Тошкент шаҳар ҳудудига ўтказилаётган) 100 гектар ер майдони ажратилган.

Лойиҳани амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти, “Minerva world of knowledge” LLC ўртасида 2019 йил 29 август куни инвестицион келишув имзоланган.

* I босқичдаги ўқув муассасалари 2021 йил IV-чоракда;

* ll босқичдаги шифохона 2021 йил IV-чоракда;

* III босқичдаги меҳмонхона 2021 йил IV-чоракда

* IV босқичдаги турар жойлар, савдо ва бизнес марказлари, спорт мажмуаси 2026 йил IV-чоракга қуриб битказилиши кўзда тутилган.

Лойиҳа 2026 йил якунига қадар тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.

https://tashkent.uz/