×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Халқаро валюта фонди Ўзбекистонга банклар ва компанияларни ислоҳ қилишни кечиктирмасликни тавсия қилди

Пандемия натижасида юзага келган инқироз давлат банклари ва корхоналарини, шу жумладан уларнинг бошқарув тизимини такомиллаштириш, шунингдек қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилишни кечиктирмаслиги керак. Бу ҳақда Халқаро валюта фонди (ХВФ) миссиясининг 24 августдан 17 сентябргача бўлиб ўтган экспертлар гуруҳининг Ўзбекистонга виртуал ташрифи якунлари бўйича пресс-релизида айтилган.

Иқтисодий ўсиш сезиларли даражада пасайганига қарамай, мутахассислар бу йил ўртача ижобий бўлишини кутмоқда ва 2021 йилда инқироз пасайиши билан у тезлашади.

ХВФ экспертларининг фикрича, ҳукумат янада кучли ва барқарор иқтисодий ўсишга ҳамда юқори турмуш даражасига эришиш учун ислоҳотларни давом эттириши керак.

«Расмийлар тез ва қатъиятли равишда пандемия оқибатларини юмшатиш чораларини кўрдилар. Бунга инқироз бошланиши биланоқ чеклаш чоралари, одамларнинг ҳаётини ва яшаш учун зарур бўлган воситаларини ҳимоя қилиш, шу жумладан, Инқирозга қарши жамғарма орқали кўрилган чора-тадбирлар киради», – таъкидлашди экспертлар.

Ўзбекистон Марказий банки қайта молиялаш ставкасини 16 фоиздан 14 фоизгача пасайтирди ва банк тизимига етарлича ликвидлик тақдим этди. Шу билан бирга банкларни инқирозга учраган тармоқларга кредитларни тўлашни кечиктиришга имкон беришларини рағбатлантирди.

Мутахассисларнинг тахминларига кўра, фаоллик пастлиги сабабли солиқ тушумларининг йўқолиши билан биргаликда солиқ-бюджетни рағбатлантириш чораларини ҳисобга олган ҳолда консолидацияланган бюджет дефицити 2019 йилдаги ЯИМнинг 2,5 фоизидан бу йилги ЯИМнинг деярли 6 фоизигача кенгаяди. Халқаро молиявий кўмак, шу жумладан ХВФ ва Жаҳон банки инқироз туфайли келиб чиққан молиявий эҳтиёжларни қондиришга ёрдам беради.

“Ушбу саъй-ҳаракатлар туфайли иқтисодий ўсиш сезиларли даражада секинлашсада, йил охирига қадар ўртача ижобий бўлади ва қурилиш соҳасида анча ўсиш кутилмоқда”, – дейди таҳлилчилар.

Миссиянинг таъкидлашича, инфляция даражаси ҳанузгача юқори ва 11 фоиздан бироз кўп бўлса-да, аста-секин пасайиб бормоқда. Нисбатан қатъий пул-кредит сиёсати билан унинг янада пасайиши кутилмоқда.

«Чекловлар юмшатилиши билан иқтисодий фаоллик ўса бошлади. Пандемия аста-секин тўхтаса, ўсиш даражаси 2021 йилда тахминан 5 фоизни ташкил этади. Бироқ, ноаниқлик жуда юқори бўлиб қолмоқда ва пандемия узайиши эҳтимоли вазиятни ёмонлашишига катта хавф туғдиради», – дейди ХВФ вакиллари.

Бундан ташқари, экспертларнинг тахминига кўра, иқтисодий тикланишнинг ноаниқлиги ва беқарорлиги шароитида, шунингдек, давлат қарзи нисбатан мўътадил бўлиб қолаётганини ҳисобга олган ҳолда, 2021 йилда кўплаб йўналишлар, шу жумладан, заиф уй хўжаликларига кўмак бериш учун етарли даражада фискал қўллаб-қувватлашни сақлаш муҳим аҳамиятга эга.

Иқтисодиёт тикланиб, ўсиб бориши билан рағбатлантириш чораларини босқичма-босқич бекор қилиш мумкин.

Ўрта муддатли истиқболда бюджет барқарорлигини таъминлаш бўйича ҳукуматнинг аниқ йўналиши давлат қарзлари бошқариладиган бўлиб қолишини тахмин қилиш мумкин. Бунга келгуси йилларда консолидацияланган дефицитни ЯИМ 2 фоизи атрофида босқичма-босқич қайтарилиши ҳам ёрдам беради.

«Шу билан бирга, Марказий банкнинг саъй-ҳаракатлари ҳали ҳам инфляцияни янада пасайтириш ва молиявий барқарорликни таъминлашга йўналтирилган бўлиши керак. Инқирознинг пасайиши билан расмий органлар давлатнинг иқтисодиётдаги ролини камайтиришда давом этиши, бозорларни очиши ва рақобатни кучайтириши ҳамда ишбилармонлик муҳитини яхшилаши керак”, – қайд этади ХВФ.

https://www.spot.uz/ru/2020/09/22/imf/