×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон гидроэнергетика лойиҳалари Франция тараққиёт агентлиги билан муҳокама қилинди

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ҳамда Франция тараққиёт агентлиги ўртасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Франция тараққиёт агентлигининг Ўзбекистондаги раҳбари Винсант Копан иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Франсия тараққиёт агентлиги 20 йиллик кредит шартномаси асосида Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш учун 55,8 миллион евро қарз маблағлари ажратади. Шундан 46,5 млн. евро Андижон вилоятидаги қурилиш Пайтоқ кичик ГЭС ҳамда Жанубий Фарғона каналининг 1А ва 2А кичик ГЭСларини молиялаштиришга мўлжалланган (ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 52,5 млн.еврога баҳоланмоқда).

Ушбу янги ГЭСлар 2023-йилда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш билан 51,2 млн. квт. соат электр энергияси ишлаб чиқариш мумкин бўлади.

Бундан ташқари, Чорвоқ ГЭСда амалга оширилиши режалаштирилаётган қиймати 33,95 млн еврога тенг “ГЭС фаолияти хавфсизлигини таъминлаш бўйича лойиҳа”ни молиялаштириш учун жалб қилинаётган кредитнинг 9,3 млн евролик қисми йўналтирилади.

Учрашув давомида томонлар ушбу лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш ва уларни белгиланган муддатларга мувофиқ муваффақиятли амалга ошириш учун зарур бўлган биргаликдаги ишларни муҳокама қилдилар.

Жамият Бошқаруви раиси ўринбосари Фозил Махмудов Франция тараққиёт агентлигининг Ўзбекистондаги раҳбари Винсент Копанга соҳада амалга оширилаётган  ишлар билан таништириб, сўнгги уч йил давомида Жамият томонидан 30 дан ортиқ инвестициявий лойиҳалар асосида тизимли ишлар олиб борилаётганлигини, гидроэнергетика улушини ошаётганлигини маълум қилди.

https://minenergy.uz/